18 +  RSS  E-mail
9:57, 10 05 2019

Ҳарбий учувчилар Тошкентда фахрий онахонга ногиронлик аравачасини топширди


Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм офицерлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган ҳарбий шаҳарчада яшовчи бир гуруҳ кексалар ҳолидан хабар олишди.

Ольга Супруненко узоқ йиллардан бери тўшакка михланиб қолган эди. 84 ёшни қоралаган бу аёл асли белорусиялик. Отаси ҳарбий учувчи бўлиб, 1945 йил суронларида вафот этган. Кейинчалик Тошкентга кўчиб келган Ольга Супруненко учувчилар ҳарбий қисмларида ишчи сифатида фаолият юритди.

Байрам арафасида ҳарбий қисм жамоаси томонидан унга ногиронлик аравачаси совға қилинди. Энди у бемалол ташқарига чиқиши, одамлар билан суҳбатлашиши мумкин.

Шу куни ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган бир қанча кексалар, кам таъминланган оилалар хонадонларига ҳам ташриф буюрилди. Уларга байрам муносабати билан гуллар, совғалар улашилди.

Хотира — ёд этиш, қадр — йўқлаш билан гўзал. Иккинчи жаҳон уруши мамлакатимиз учун ҳам катта синов бўлди. Уруш фронтда, фронт ортида, умуман давр кишиларининг ҳаётида кечди. Демак, бугунги кунимизнинг ҳар бир улуғи, фахрийси ҳурматга, рағбатга муносиб.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.