18 +  RSS  E-mail
11:11, 11 04 2019

Қўшработ туманида 75 ўринли боғча қурилиб ўз фаолиятини бошлади


Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда мактабгача таълим тизимининг аҳамияти беқиёсдир.

Тадбиркор Эшбек Бўтаев Қўшработ  туманининг “Бойтўп” маҳалласида хусусий мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди.

Маҳаллий тадбиркор ташаббуси билан  1 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига қисқа муддат ичида бунёд этилган замонавий мактабгача таълим муассасасида келажакда билим, иқтидори ва меҳнати билан Ватанимизнинг муносиб давомчилари бўлиб етишадиган авлод тарбияланади.

Мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этганлар янги ташкил этилган 2 қаватли, 75  ўринга мўлжалланган тарбия масканида жажжи болажонларга яратилган  шарт-шароитлар билан танишишди. Эътирофли жиҳати  шундаки, ушбу мактабгача  таълим муасасасининг фаолият бошлаши натижасида 24 нафар қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.