18 +  RSS  E-mail
9:26, 10 04 2019

Вазнингизни қандай қилиб меъёрда сақлаш керак?


Ҳаракатсиз яшаш тарзи, тўғри овқатланмаслик ва спорт билан шуғулланишдан бош тортиш ортиқча вазнга олиб келади. Танани оддий ҳолга келтириш нафақат ойнада ўзингизни кўриб завқ олиш, балки соғликни мустаҳкамлаш ва қариш жараёнини секинлаштириш учун жуда муҳимдир.

Кунда эрталаб мажбурий 10 дақиқалик машқ қилинг.

Кунига камида икки марта кўк чой ичинг. Ҳар доим шакарсиз, лекин бир қошиқ асал қўшиб ичасиз.

Кунига 5 марта озгина таом ейишни ташкил қилинг.

Уйқуга кетишдан бир соат олдин қатиқ ёки табиий йогурт ичинг.

Кундалик овқатланишда янги ёки тузланган карамли салат истеъмол қилинг, чунки карам ёғни табиий йўқотади.

Деразани очиб,18 даражали салқин хонада  ухланг.

Лифтдан фойдаланишдан воз кечинг.

Севимли овқатларингизга занжабил қўшинг, бу эса метаболизмни кучайтиради.

Мумкин қадар кўпроқ сайр қилинг. Автотранспортни иш жойидан узоқроқда қолдиринг ёки иш жойига шаҳар транспортида бораётиб, бир неча бекат нарида тушиб пиёда юринг.

Шакар ва туз истеъмолини камайтиринг.

Ҳар қандай ширинликларни қуритилган мева ва асал билан алмаштириш мумкин, аммо кунига 30-50 граммдан ошмаслиги керак.

Енгил тамадди учун ёнингизда ҳар доим ёнғоқ, қуритилган ва янги мева олиб юринг.

Тамаддихоналардан узоқда юришга ҳаракат қилинг, тез тайёрланадиган овқат истеъмол қилманг ва газланган ичимликларни ичманг.

Уйда тайёрланган буғдой нони, қайнатилган ва хом сабзавотли овқат, кам ёғли пишлок, қайнатилган гўшт, тухум ва балиқни ишга олиб келиб истеъмол қилинг Йога билан шуғулланинг. Ушбу махсус машқлар калорияни самарали “ёқади” ва тананинг ҳажмини тезда пасайтиради.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.