18 +  RSS  E-mail
10:27, 28 03 2019

Бухоро «BUKHARA INVESTMENT FORUM 2019» халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилади!


2019 йил 30-31 март кунлари “BUKHARA INVESTMENT FORUM 2019” халқаро инвестиция форумини ташкил этиш режалаштирилган.

Форумнинг асосий мақсади хорижий инвесторларни Бухоро вилоятининг инвестиция салоҳияти билан таништириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали самарали лойиҳаларни амалга оширишдир.

Халқаро форум доирасида:

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сонли қарори асосида ташкил этилган “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасига;

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони асосида ташкил этилган “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасига;

3)  “Bukhara City” қурилиши доирасидаги инвестициявий таклиф лойиҳаларига;

4) Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида амалга оширилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва туризм соҳасидаги инвестиция объектлари ҳудудларига танишув ташрифлари уюштирилиши ва лойиҳалар тақдимоти ташкил этилиб, танланган таклиф лойиҳаларини жойига чиқиб ўрганиш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.