18 +  RSS  E-mail
11:05, 16 03 2019

1 апрелдан суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади


Ижро тартибини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилиш ва ортиқча оворагарчиликларни олдини олишга қаратилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Энг аввало ушбу қарорни қабул қилиниши ижро жараёнидаги чалкашликларга барҳам бериш, уни соддалаштириш ва энг муҳими бунда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Хусусан қарорга кўра 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ва бошқа органлари актларини мажбурий ижро қилиш жараёнига медиация институти жорий қилинади.

Шунингдек, қарорда ижро жараёни билан боғлиқ муддатлар ҳам аниқ кўрсатилмоқда. Масалан, 2019 йил 1 июндан бошлаб ижро ишини қўзғатиш масаласи бир иш куни давомида кўриб чиқилиши, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда ижро қарздорнинг аризаси ёки давлат ижрочисининг ташаббусига кўра фақат икки маротаба кечиктириш мумкинлиги, ёки ижро ишидаги тушунмовчиликларни аниқлаш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис қарори билан танишгандан сўнг узоғи билан 15 иш куни давомида ёзма хулоса бериш шартлиги белгилаб қўйиляпти.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.