18 +  RSS  E-mail
8:09, 11 03 2019

Қандай қилиб тўғри овқатланиш керак?


Бугунги тезкор даврда, биз қандай овқатланиш лозимлигига камроқ вақт сарфлаймиз. Ушбу оддий маслаҳатларга амал қилинса, овқат танага фақат фойда келтиради.

Кунда уч хил рангдаги, масалан шафтоли, брокколи ва помидор ёки авакадо, баргли кўкатлар ва лавлаги каби мева ёки сабзавотларни истеъмол қилинг.

Таркибида хавфли ёғлар мавжуд бўлган майонез ва маргаринли овқатлар, сақичлар, жамоат овқатланиш шохобчалари, фаст-фуддан ўзингизни олиб қочинг.

Пакетларга қуйилган шарбатлар, газли ичимликлар ва «оғир» алкоголь маҳcулотлар истеъмол қилишдан воз кечинг.

Сулили бўтқа билан нонушта қилинг. Тайёр нонушталик ва тез эрувчан бўтқаларда шакардан ташқари ҳар хил бўёқлар, таъмни кучайтирувчи, конcервантлар ва бошқа хавфли кимёвий бирикмалар мавжуд.

Уйқудан 4 соат олдин охирги таом ейилади. Кечқурун қатиқ ичиш зарур.

Ҳар овқатланишдан олдин бир стакан тоза сув ичинг.

Қайнатилган, буғда пиширилган, ва димлама таомларни афзал кўринг.

Ҳафтада камида уч маротаба таомда 150 грамм мойли денгиз балиқлари (скумбрия, форель, лосось, семга) ва денгиз карами бўлиши керак.

Овқатланиш ўртасида узилишлар 3-4 соатдан ошмаслиги керак.

Доимо янги мева, резавор, асал ва ёнғоқлар истеъмол қилиш афзал.

Витаминлар қабул қилинг.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.