18 +  RSS  E-mail
9:35, 06 03 2019

“Конверт”да маош олсангиз, қариганда арзимаган пенсия пули чиқади


Азиз фуқаролар! Пенсия ёшига етгач, кўпроқ нафақа олишни хоҳлайсизми? Бугун иш жойингиздан меҳнат ҳақингизни амалдаги тартиб асосида оляпсизми? Нега, дейсизми? Бу Сиз учун жуда муҳим! Агар «конверт» усулида ойлик олаётган бўлсангиз, бунга асло рози бўлманг! Унутманг! Эртанги нафақангиз бугун тўлаётган солиқларингизга боғлиқ!

Декларация тақдим этинг!

Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга қуйидаги даромадлар киради:

мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;

фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;

асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;

Солиқ тўловчилар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай  тақдим этади.

Даромадлар тўғрисида декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар.

Барча томорқа ер эгалари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ, томорқа ер   участкаларининг ер эгалари томонидан самарасиз фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, туман ҳокими қарорига асосан ер эгасининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши ёки туман давлат солиқ инспекцияси томонидан томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорида ер солиғи ҳисобланиб, ундирилиши белгиланган.

Шу сабабли, ўзингизга тегишли бўлган томорқа ер участкаларида 2019 йил баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги ҳамда мевали ва манзарали дарахтларни экиш ишларини ташкил қилишингизни, шунингдек, йил давомида самарали фойдаланишингизни сўраймиз.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.