18 +  RSS  E-mail
15:29, 15 02 2019

Театрлар автобус билан таъминланди


Бугун мамлакатимизда шиддатли ислоҳотлар олиб борилаётгани, уларнинг натижаси одамларимиз турмуш тарзида, ўй-тафаккурида акс этаётгани барчамизни бирдек қувонтирмоқда.

Илгари хаёлимизга ҳам келмаган янгиланиш ва ўзгаришлар замирида эзгу ғоялар мужассам бўлмоқда. Айни пайтда бирор соҳа йўқки, у эътибордан, юксалишдан четда қолаётган бўлса.  Маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган эътибор ҳам ижодкорлар зиммасидаги масъулиятни, ижтимоий бурчини теран ҳис этишга ундамоқда.

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган маданият ва санъат соҳасидаги ижодкорларнинг халқ билан учрашувини, чекка туманлардаги ижодий сафарлари, гастрол дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри, вилоят рус драма театри ҳамда Каттақўрғон шаҳар драма театрларига автобуслар олиб берилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.