18 +  RSS  E-mail
15:15, 08 01 2019

Суякларни емирадиган мазали ичимлик. Лекин биз уни фарзандларимизга берамиз…


Агар соғликка зарарли маҳсулотлардан спиртли ва газланган ичимликлар солиштирилса, иккинчиси ароқ маҳсулоти билан муваффақиятли рақобат қилиши мумкин. Кўпгина ҳолларда мазали газланган ичимликни истеъмол қилишдан келадиган зарар танадаги қанд миқдорининг ошиши билан чекланади.

Аммо, газланган сувдан тез-тез фойдаланишнинг оқибатларидан бири — занжир сингари кўплаб бошқа муаммоларни келтириб чиқаришидир. Бу қон босими ошиши, танада ёғ қатлами сезиларли даражада пайдо бўлиши, қандли диабет касаллигининг ривожланиши, тишлар емирилиши билан боғлиқ.

Бироқ, бу жуда таъсирли рўйхат барча салбий омилларни қамраб олмайди.

Газланган ичимликлар таркибида фосфор кислотанинг юқори миқдорда бўлиши танадаги кальций, рух ва магнийни тезда ювиб чиқаришига сабаб бўлади. Ичимликни қилгач, бир соатдан кейин танада ушбу фойдали элементлар тақчиллиги юзага келади.

Ўрта ҳисобда шаҳарда яшовчи аҳоли орасида шундоқ ҳам ушбу элементлар етишмовчилиги бўлган бир шароитда бу катта йўқотишдир.

Бундай тажрибалар натижасида инсон танасида модда алмашинуви секинлашади ва суяклар мўртлиги ошади. Айниқса, вужуди эндигина ривожланиш жараёнида бўлган болалар учун бу жуда хавфлидир.

Ота-оналар фарзандларининг хархашаларига ён беришдан олдин мазали, аммо хавфли салқин ичимлик ҳақида минг марта ўйлаб кўришлари лозим.

Фарзандларимизга табиий шарбатлар берган афзал.

Фото: birth-info.ru


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.