18 +  RSS  E-mail
13:46, 02 01 2019

Танани токсинлардан қандай тозалаш керак?


Барчага маълумки, ҳаёт фаолияти жараёнида бизнинг танамизда, айниқса ичакларда токсинлар ва чиқарилмаган парчаланиш маҳсулотлари тўпланиб, соғлиқнинг умумий аҳволини ёмонлаштиради ва соғлиқ билан боғлиқ кўплаб муаммоларга сабаб бўлади.

Мунтазам равишда бир ойлик курс ўтказиб, клетчаткалар (буғдой, қовоқ, жўхори, гречка)  ёрдамида ичаклар тозаланади. Кунига икки марта овқатдан 30 дақиқа олдин 2 та ош қошиқдан.

Кундалик маҳсулотларингизда йирик донали толалар манбалари: буғдой, кепак, зиғир уруғлари, дуккакли экинлар, янги сабзавотлар, айниқса, карам, қовоқ ва баргли яшил ўсимликлар, буғдой нон, ёнғоқлар бўлиши лозим.

Кунига 2 литр тоза сув ичиш лозим.

Ичак перистальтикасини кучайтирадиган ва ичакни тозалайдиган биологик фаол қўшилмалардан фойдаланиш мумкин.

Ҳафтада бир кун фақат бир хил овқатдан фойдаланинг. Масалан, кунига 1,5 литр қатиқ, сув ва ўсимлик чой дамлаламаси ёки 400 грамм қайнатилган балиқ филеси (тузсиз), наъматак дамламаси ва сув.

Саунадан мунтазам фойдаланганда, тер билан танадан токсинлар чиқади.

Йилига икки марта майдаланган расторопша қабул қилинг. Бу ўсимлик бутун меъда-ичак йўлининг фаолиятини меъёрлайди ва жигарнинг детоксификация функциясини фаол равишда янгилаб, ҳужайраларни тиклайди. Фото: oherpese.ru


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.