18 +  RSS  E-mail
16:14, 12 12 2018

Олимлар диетик газланган ичимлик хотирага салбий таъсир қилиб, мияни қичрайтиришини аниқлашди


Бир гуруҳ олимлар сунъий шира қўшилган диетик газланган ичимлик инсон хотираси ва миясига салбий таъсир кўрсатишини аниқладилар.

Маълум бўлишича, диетик газланган ичимликни тез-тез истеъмол қилиш инсоннинг хотирасига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек унинг миясининг ҳажмини кичрайтириш ва инсульт хавфи ошиши ёки  ақли пасайишига олиб келиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ёши 45 ёшдан ошган тўрт мингдан ортиқ одамнинг маълумотларини ўрганиб чиққач, уларда диетик газланган ичимлик истеъмол қилмайдиганларга нисбатан уч баробар кўпроқ инсульт содир бўларкан.

Бундан ташқари, ушбу газланган ичимликларни ҳар куни истеъмол қилиш мия ҳажмини камайтиради ва хотирани пасайтиради.

Ҳозирги вақтда тадқиқотчилар  орасида диетик газланган ичимлик инсон хотираси ва миясига таъсири ҳақида бир хил фикрда эмаслар, бироқ буни қон айланиши бузилиши билан боғламоқдалар.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.