18 +  RSS  E-mail
12:03, 06 12 2018

Асабийлашиш билан курашиш ёки қандай дам олишни ўрганиш


Кўп касалликларнинг сабабчиси асабийлашиш эканлиги аллақачон исботланган. Инсон муаммоларни бошидан чиқариб ташлаши ва ортиқча босимдан кейин асаб тизимини тиклашни ўрганиши бутун бир санъатдир.

Ҳар ҳафта бир кунни дўстларингиз ва оилангиз билан суҳбатлашишга ёки балиқ овлаш, велосипедда сайр қилиш, ўрмонга мева ва қўзиқорин теришга бориш, табиат қўйнида овқат пишириб дам олишга сарфланг

Машқ қилиш ёки йога билан шуғулланинг.

2 дақиқа ўзингизни унутинг ва чуқур нафас олинг. Лаванда эфир мойини ҳидланг, у босимни мўътадиллаштиради ва таскин беради.

Муаммолардан ўзингизни чалғитинг: дўконга харидга боринг, спа-салонга ташриф буюринг, педикюрни қилинг ёки сочингизнинг янги рангга бўяшингиз мумкин. Мақсад — асаб тизими ва мия фаолиятини тиклаш учун қисқа муддатга эътиборни бошқа ишга қаратиш.

Рақс мактаби, фитнесс маркази, ёки хоҳлаган спорт секциясига қатнашинг.

Нозик ва эгилувчан қоматли бўлишдан ташқари асабийликни спорт ёрдамида енгиш мумкин.

Массажчига ташриф буюринг.

Бир соатлик енгил массаж тананинг турли қисмларида асабийлашиш туфайли ҳосил бўладиган блокларни эритади.

Буғхонага боринг.

Бу дўстлар ва яқинларингиз билан мириқиб суҳбатлашиш ва дам олиш учун ажойиб имкониятдир. Танани “савалаш” учун қайин, эвкалипт ёки эман супургиларидан ва игнабарг, кипарис, апельсин, роза эфир мойларидан фойдаланинг.

Уйқудан олдин кескинликни юмшатинг.

Бунинг учун ётган ҳолда тананинг барча мушакларини, шу жумладан, юзни таранглаб, кейин уларни бутунлай бўшатинг. Таранглашиб қолган мушаклар юмшагунча машқни бир неча марта такрорланг.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.