18 +  RSS  E-mail
10:06, 26 10 2018

Фориш туманида болаларга ўлкамиз неъматлари ҳақида тушунчалар берилди


Фориш тумани 3-сонли “Бойчечак” мактабгача таълим муассасасида «Ўлкамиз неъматлари» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.


Фото: Жиззах вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда ўғил-қизларга мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Маҳфуза Эшонқулова ўлкамизда етиштирлаётган витаминларга бой турли-туман ноз-неъматлар ҳақида тушунча бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда турли ноз-неъматлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тарбияланувчилар қўлларига қоғоз ва қалам олиб, етиштирилаётган ноз-неъматларни ўз тасаввурларига жойлаб, қоғозга туширдилар.

Чарос Яхшибекова, Муслим Муродов, Зафар ва Заҳро Асиловаларнинг чизган расмлари юқори баҳоланди.

Тадбирда деҳқонбобо, соҳибкор боболар иштирокида саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Рашид КАРИМОВ.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.