18 +  RSS  E-mail
13:06, 18 10 2018

Товада торт тайёрлаш


Қуюлтирилган сут (хамирга) – 1 қути

Тухум (2 таси кремга, 1 таси хамирга) — 3 та

Уксусда сўндирилган сода (хамирга) — 1 чой қошиқ

Ун (2 та ош қошиқ кремга) — 450-470 гр

Сут (кремга) — 500 мл

Шакар (кремга) – 1 ст

Ванил шакар (кремга) — 1 пакет.

Сариёғ (кремга) — 200 г

Ёнғоқ (тортга сепиш учун) — 1 ст

Бисквитлар жуда тез тайёр бўлади, шунинг учун кремни дарҳол тайёрлаган яхши. Сутни илишга қуйиб, унга 2 та тухум, 2 ош қошиқ ун, 1 стакан шакар ва 1 пакет ваниль солинади. Яхшилаб кўпчитилиб, секин оловга қўйилади. Қуюқлашгунча аралаштириб қайнатилади. Иссиқ кремга сариёғ қўшиб, аралаштирамиз ва совиб қолмаслиги учун қопқоғини ёпамиз.

Энди бисквитларга ўтамиз. Идишга бир банка қуюлтирилган сут, тухумни қўшиб яхшилаб аралаштирамиз. Кейин сиркада сўндирилган сода қўшамиз ва аста-секин ун сепамиз.

Қошиқ билан аралаштириш қийин бўлганда, хамирни иш столига солиб аралаштирамиз. Хамир юмшоқ ва чўзилувчан бўлиши керак.

Хамирни 8 та тенг қисмга бўламиз.

Ҳар бир бисквитни ёямиз ва бир неча жойига вилка билан босамиз. Товани ўртача оловга қўямиз ва пиширишни бошлаймиз. Бисквит жуда тез пишади — 1 дақиқада. Дарҳол ағдарилади.

Шундай қилиб, барча 8 та  бисквит қатламини пиширамиз.

Кейин мос ўлчамдаги товоқни қўйиб, барча бисквитларнинг ортиқча чеккаси кесилади. Урвоқлар тортга сепиш учун керак.

Бисквитларга крем суртамиз. Крем иссиқ бўлгани учун бисквит дарров шимиб олади.

Кейин тортнинг усти ва ён томонларига крем суртилади.

Бисквитнинг кесилган ортиқча бўлакларини қўл билан эзиб, майдаланган ёнғоқ қўшамиз. Тортга яхшилаб сепамиз.

Торт бир-икки соат қўйилади, кейин дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.