18 +  RSS  E-mail
13:36, 16 10 2018

Сайёр қабулдан сўнг фуқарога моддий ёрдам ажратилди


Фото: O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Хонқа туманининг “Нуробод” ва “Катта куч” МФЙ аҳолиси билан сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда O’zLiDeP Хоразм вилояти ва туман Кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Учрашувда “Катта куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Комилжон Бобожонов ўғлининг кўзи операция қилиниши учун ордер олишда ва операция учун маблағ топишда қийналаётганини айтиб мурожаат қилди. Ушбу фуқарога амалий кўмак бериш мақсадида Хонқа туман Кенгаши депутати Аҳмаджон Яхшимуродов бир миллион сўм миқдорида ҳомийлик қилишини ва яна бошқа ҳомийлар топишда ва ордер олишида ҳам амалий ёрдам беришини айтди.

Шунингдек, сайёр қабулда ички йўлларнинг ёмонлиги, суюлтирилган газ баллонларининг вақтида етиб келмаслиги, ишсизлик, томорқаларга сув етишмаслиги ва шу каби 10 дан ортиқ муаммолар кўтарилди.

— Аёлим уйда уч нафар шогирди билан тикувчилик қилади, — дейди “Нуробод” маҳалласи фаоли Ҳакимбой Юсупов. — Бугун сайёр қабулга келиб тўғри қилган эканман. Сабаби аёлимга тикувчилик цехи ташкил қилиши учун қулай бино топишда қийналаётган эдик. Бугун ушбу масалани ҳал қилишда ўзимиз сайлаган депутатимиз А.Яхшимуродов ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Отажоновлар тез орада амалий кўмак беришларини айтдилар. Келгусида тикувчилик цехи ишга тушиши билан яна 10 нафар қизларимиз ишли бўлади.

— Таъкидлаш керакки, халқ депутатлари сайёр қабулларда аҳоли томонидан кўтарилган ҳар бир муаммо ва масалаларни ўз назоратларига олиб, уларни ҳал қилиш бўйича депутатлик сўровлари чиқариш ва шу орқали тегишли масъулларнинг янада масъулиятини ошириш ҳаракатидалар.

Шунингдек, сайёр қабулдан сўнг 2 нафар ишсиз фуқаролар туман ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилди.

Қудрат БЕКМЕТОВ,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши мурожаатлар билан ишлаш бўлими мудири.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.