18 +  RSS  E-mail
14:00, 16 10 2018

Инфарк ва инсульт хавфини камайтириш


Статистик маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб юрак-қон томир касалликлари соғлиқни йўқотиш, ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларини асосий сабаби ҳисобланади. Профилактик чора-тадбирлар ушбу даҳшатли касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Асабийлашишдан йириқ бўлинг, салбий таъсирга тушманг ва фикрингизни назорат қилинг.

Чекишни ташланг.

Тўғри овқатланинг.

Фаол турмуш тарзини сақланг, жисмоний ҳаракатсизликдан қочинг.

Вазнни назорат қилинг, агар у меъёрдан зиёд бўлса, озишга ҳаракат қилинг.

Холестеринни қабул қилишни кузатиб  боринг (кунлик меъёр 280-300 мг дан кам).

Музқаймоқ ва товуқ терисидан воз кечинг (унда кўп миқдорда холестерин ва токсинлар мавжуд).

Гўшт ва пишлоқни ейишни камайтиринг. Уларни балиқ ва ёғсиз пишлоқ билан алмаштиринг.

Туздан эҳтиёт бўлинг. Соғлом инсон учун кунлик меъёр 5 грамм (бир чой қошиқ)дан ортиқ эмас. Эсингизда бўлсин, туз инсон аъзосидаги сувни ушлаб туради ва қон босимининг ошишига кўмаклашади, шунинг учун гипертонияга олиб келиши мумкин.

Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотларни кундалик овқатланишга киритинг: денгиз балиғи, авокадо, зиғир уруғи ва ёғи, хом ёнғоқ ва ёғи, айниқса, бодом, кедр, қовоқ ва писта уруғлари.

Қон босимини кузатиб боринг.

Ҳар олти ойда бир марта кардиолог кўригидан ўтинг.

Агар қандли диабетдан азият чексангиз, унда қонда барқарор қанд миқдорини сақлашга ҳаракат қилинг.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.