18 +  RSS  E-mail
13:49, 16 10 2018

Иммунитет тизимини қандай мустаҳкамлаш мумкин?


Кучли иммунитет — яхши соғлиқ ва ҳар қандай инфекциядан сақланиш кафолати.

Озуқаларга бой бўлган шифобахш ичимликларни доимий равишда ичинг: наъматак занжабил томири дамламаси, зайтунли чой, маймунжонли морс, таббий йогурт ва нордон сут маҳсулотлари. Аскорбин кислота ва каротинга бой бўлган маҳсулотлар билан овқатланинг: қизил булғор қалампири, қовоқ, томат, хурмо, баргли кўкат, грейпфрут, мева, манго.

Югуриш ёки спорт юриши билан шуғулланинг. Улар биринчидан, модда алмашинуви ва аъзонинг ҳимоя кучини фаоллаштиради.  Иккинчидан, тунги дам олиш сифатини оширади. Учинчидан, асаб тизимини мустаҳкамлайди. Тоза ҳавода юриш ҳар доим ўпкада қўшимча ҳаво айланиши ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга имкон беради.

Чиниқинг! Сиз учун мос келадиган чиниқиш тизимни танланг, эрталаб танага сув қуйиш ёки ишқалаш, ҳаво ваннаси ёки чўмилиш. Ҳеч бўлмаганда иссиқ-совуқли душ қабул қилинг.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.