18 +  RSS  E-mail
13:54, 16 10 2018

3 дақиқада бисквитни микротўлқинли печда пишириш


Тухум — 1 дона

Сут — 5 ош қошиқ

Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ

Какао кукуни — 2 ош қошиқ

Шакар — бисквит учун 4 ош қошиқ, крем учун 3 ош қошиқ

Ун — 3 ош қошиқ

Крахмал — 1 ош қошиқ

Разрихлитель — 1 чой қошиқ.

Олча (уруғсиз) — 100 г

Сметана — 150 г

Шоколад (сепиш учун)

Стаканда тухум ва шакарни вилка билан аралаштирамиз. Кейин какао қўшамиз.

Ун, крахмал ва разрихлителни яхшилаб аралаштиринг.

Кейин ўсимлик ёғи ва сут қўшинг. Суюқ хамир бўлгунча аралаштирамиз.

Хамирни пергамент қўйилган, камида 500 мл ҳажмдаги косага соламиз. Юқори (1000 Вт) қувватда микротўлқинли печга тўлиқ 3 дақиқага қўямиз.

Бисквитни 3 бўлакка кесамиз ва шакар, гилос ва сметана билан кўпчитилган крем суртамиз. Устига қирғичдан ўтказилган шоколад сепамиз.

Ёқимли иштаҳа!


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.