18 +  RSS  E-mail
14:17, 02 10 2018

Мутахассислар бир баррель нефть нархининг 100 долларгача кўтарилишини тахмин қилишди


Фото: rddms.ru

Нефть баҳоси яна бир бор ўсишни кўрсатди. The Wall Street Journal даги мақолада таҳлилчилар 2015 йилдан бери биринчи марта 100 долларга қайтиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Учинчи чорак учун Brent нефти фьючерсда 4,1 фоизга кўтарилди – яъни бир баррель нефть 82,72 долларга етди. Brent нефти нархи кетма-кет бешинчи чоракда кўтарилди, бу 2008 йилдан бери энг узоқ муддатли ўсиш бўлган.

Инвесторлар 4 ноябрда Эроннинг нефть экспортига нисбатан санкциялар жорий этилиши муносабати билан нархлар яна ошишини кутишмоқда. Бозордан Эрон нефтини бартараф этиш билан бирга Венесуэла каби давлатларда нефтни етказиб беришдаги узилишлар танқисликка олиб келади. «Ҳозирги кунда бундай геосиёсий вазият билан нефть бозорида жонланиш кучаяди,» — деди Barclays бош таҳлилчиси Майкл Коэн.

Россия ҳукумати ҳузуридаги таҳлил маркази тадқиқот бошқармаси раҳбари Александр Курдин Эронга қарши АҚШ санкцияларига мослашиш даврида бир баррель нефть нархи вақтинчалик 90 ва 100 долларгача кўтарилиш мумкин. Вазият 2019 йил бошигача маълум бўлади.

Саудия Арабистони Эрон нефтининг етишмовчилигини тўлдиришига ишонч билдирди. Таҳлилчилар АҚШ иқтисодининг юқори ўсиш суръатлари ёнилғи истеъмолининг рекорд даражасига таъсир қилишига амин бўлмоқдалар. Бундай таҳлиллар 2014 йил сентябрдан буён бир баррель  Brent  нефтининг энг юқори кўрсаткичи 100 АҚШ долларга етиши кутилмоқда.

Душанба куни савдолар давомида нефть нархи сўнгги бир неча йил мобайнида энг юқори кўрсаткичлар бўйича қолмоқда. 1 октябрдан бошлаб Brent нефтининг бир баррели 83,16 долларга баҳоланмоқда.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.