18 +  RSS  E-mail
7:45, 17 09 2018

“Тошшаҳартрансхизмат” «Korea Smart-cart» Co.ltd билан ҳамкорлик қилади


“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти Жанубий Кореянинг «Korea Smart-cart» Co.ltd компанияси билан ҳамкорлик қилиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур ҳамкорлик натижасида пойтахт транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, айниқса, электрон тўлов тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Хусусан, мунтазам фойдаланиш мумкин бўлган ягона тўлов карталарини жорий этиш, жамоат транспортларида замонавий ва янги хизмат турларини йўлга қўйиш, бунда хорижлик ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашиш, замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш белгиланган.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.