18 +  RSS  E-mail
14:16, 10 09 2018

Қуёш батареялари ўрнатилади


Мамлакатимизда муқобил энергия манбалари, энг аввало қуёш энергиясидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Америка Қўшма Штатларининг «Headwall Power LLC» компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган мулоқотда ҳам вилоятнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, шу жумладан қуёш электр станцияларини бунёд этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар ҳақида сўз юритилди, дея хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мулоқот чоғида «Headwall Power LLC» компаниясининг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалари ҳақида тўхталиб ўтилди. Ушбу компания томонидан Қизириқ туманида қуввати 300 мегаваттдан 1 гигаваттгача бўлган, умумий қиймати 1,2 млрд. долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, бунда биринчи босқичда Бандихон массивида 490 та хонадонга тажриба тариқасида қуёш панелларини ўрнатишга келишиб олинди.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.