18 +  RSS  E-mail
14:14, 10 09 2018

Ангорда минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик корхона ташкил этилади


Тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширишда минерал ўғитларнинг аҳамияти катта, деб маълум қилади Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Naturein Co.LTD» Жанубий Корея Республикасидаги минерал ўғит ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компаниялардан биридир.

Вилоят ҳокимлигида ушбу компания вакиллари билан ўтказилган учрашувда вилоятимизнинг Ангор туманида умумий лойиҳа қиймати 18 млн. долларга тенг бўлган минерал ўғит ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш, замонавий технологияларни ўрнатиш, корхона фойдаланишга топширилгач қатор янги иш ўрни яратиш масалалари келишиб олинди.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.