18 +  RSS  E-mail
12:44, 06 09 2018

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов 22-сонли мактабга ташриф буюрди


Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ўзи битирган 22-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган тадбирда иштирок этди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги
ахборот хизмати.

Тадбир давомида вазир Ш.Шерматов ва ушбу мактабнинг яна бир битирувчиси — Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Арипов билан мактабнинг ҳолати билан танишди. Шунингдек, битирувчилар 9-11 синф ўқувчилари билан мазмунли суҳбат ўтказишди ҳамда уларни ҳаётда муваффақиятга эришиш учун мактабдаги вақтларини унумли ўтказишга ва яхши ўқишга ундадилар.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.